Бизнинг ҳизматлар
ASER директори ва бошқарувчи ҳамкори: Ҳасанов Камолиддин Абдуразакович
Хасанов Камолиддин Абдуразакович-Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви соҳасида 18 йилдан ортиқ тажрибага эга. Касбий фаолияти давомида давлат ва бошқарув органларида, шу жумладан иқтисодиёт, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиғи, шунингдек вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Иқтисодиёт ва инвестициялар соҳасида етакчи мутахассисларидан бири.
Камолиддин Абдуразакович йирик инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек, давлат-хусусий шериклик ташаббусларида иштирок этиб, ҳудуд иқтисодиётни ривожлантиришга ва йирик инвестицияларни жалб қилишга ҳисса қўшган.
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети, ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тамомлаган, иқтисодиёт ва бошқарув соҳасидаги чуқур билим ва тажрибаси мураккаб лойиҳаларни амалга оширишда самарали уйғунлаштириш имконини беради.
Кўп учрайдиган саволлар
Компаниямиз ҳар бир консалтинг лойиҳаси учун алоҳида хизматлар нархини ишлаб чиқади. Хизматларнинг нархи мутахассисларимиз билан дастлабки маслаҳатдан сўнг ёки қисқача маълумотнома шаклини тўлдиргандан сўнг билиб олишингиз мумкин (маълумотнома шаклини электрон почта орқали олиш мумкин).
ASER 10 йилдан ортиқ вақт давомида 10 дан ортиқ мамлакатларда стратегик ва инвестицион консалтинг соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозирги кунда жамоа таркибида Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам халқаро малака ва иш тажрибасига ега бўлган 30 дан ортиқ маслаҳатчи ва таҳлилчилар бор.
Ҳа, биз ишлаб чиқилган бизнес режалар бўйича тижорат банклари, жамғармалар, давлат идораларида ва бошқа муассасаларда ҳимояси давомида тўлиқ кузатиб борамиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
ASER халқаро консалтинг тармоғининг қисми бўлганлиги ва халқаро ахборот ва таҳлилий маълумотлар базаларига кириш имконига эга бўлганлиги сабабли, биз дунёнинг ҳар қандай мамлакатида маркетинг тадқиқотларини ўтказишга тайёрмиз.
Ҳа, ASER бутун мамлакат бўйлаб ишлайди. Консалтинг лойиҳаларимизнинг катта қисми Ўзбекистоннинг турли минтақаларида амалга оширилмоқда.